
Германиянинг Юлих шаҳрида Европа миқёсидаги энг қудратли экзафлопс суперкомпьютери — Jupiter расман ишга туширилди. У Nvidia ишлаб чиқарган процессорлар асосида яратилган бўлиб, бир сонияда квинтиллион амалиёт бажара олади. Бу кўрсаткич тахминан 10 миллион оддий ноутбукнинг қувватига тенг.
Лойиҳа Франциянинг Atos IT гуруҳи ҳамда Германиянинг ParTec компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Очиқ маросимда Германия канцлери Фридрих Мерц таъкидлашича, мазкур ташаббус Европага АҚШ ва Хитой билан сунъий интеллект соҳасида муносиб рақобат қилиш имконини беради.
Мутахассисларга кўра, суперкомпьютер биотехнология, иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотлар ва фаннинг бошқа йўналишларида кенг қўлланилиши кутилмоқда. Шу тариқа Европа хорижий рақамли хизматларга бўлган боғлиқликни сезиларли даражада қисқартириши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.