
GSMA Intelligence ташкилотининг 2016 йилнинг тўртинчи чораги учун тақдим қилган маълумотларида қайд этилишича, ҳозирда дунёда жами 4,8 миллиард фойдаланувчи мобил интернетдан фойдаланади, уларнинг учдан икки қисми эса pre-paid алоқа тарифларини ишлатадиган абонентлардир, деб ёзади Кун.уз сайти.
Шу билан бирга, ўтган йилнинг сўнгги чорагида мобил интернет йўналишида муҳим ўзгариш содир бўлди: интернетга уланиш бўйича илк марта смартфонлар оддий телефонлардан ортиқ натижани қайд этган.
Ҳозирда 4G тармоғидан жаҳондаги жами абонентларнинг 22 фоизи фойдаланмоқда, бундай стандартдаги қоплам билан эса 59% аҳоли таъминланган. (2015 йилда бу кўрсаткич 48 фоизни ташкил қилган). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар