Британиялик мактаб ўқувчиси сайтини 5 млн фунтга сотмади

Техно1 дақиқа ўқиш5.8K
Британиялик мактаб ўқувчиси сайтини 5 млн фунтга сотмади
Британиялик мактаб ўқувчиси сайтини 5 млн фунтга сотмади

Буюк Британиялик Муҳаммад Али исмли мактаб ўқувчиси бозордаги таклифни таққослаб, мақбул нархлардаги маҳсулотни топа оладиган сайтни ишлаб чиқди. Йоркшир графлигидаги ўқувчига лойиҳани амалга оширишда бизнес бўйича 60 ёшли ҳамкори Крис Торп (Chris Thorpe) ёрдам беради. Ўсмирнинг сўзларига кўра, у муддатидан аввал стартапининг барча тафсилотларини ошкор қилишни хоҳламайди, бироқ, дунёда ўхшаши йўқлигига ишончи комил.

“Лондонлик инвесторлар мен билан 2016 йил йил декабрида учрашишди. Улар маълумотларни қайта ишлаш соҳасида фаолият юритишгани боис, сайтни мен тузганимга ишонишмади”, - дейди weneed1 сайтининг асосчиси Муҳаммад Али.

Бироқ, Алининг сўзларига кўра, у сайтни сотиш бўйича таклифни рад этган. Унинг айтишича, лондонликлар унга 5 миллион фунт (6 млн 200 минг доллар) таклиф қилишган. Аммо, келажакда бу сайт анча қиммат туриши сабаб, сотишдан бош тортган, деб ёзади Кун.уз сайти.

Али катта пулни рад этганда нима билан таваккал қилаётганини яхши тушунган. Бироқ, у илк имкониятдаёқ технологияни сотишни эмас, балки 2017 йил январининг охиригача, сайтнинг тўлиқ намунасини ишга туширишни режалаштирган.

“Биз ҳақиқатдан ҳам ҳозирча рақобатчиси бўлмаган катта лойиҳани барпо қилаяпмиз. Бизнинг маҳсулот Bloomberg каби маблағни тежаш бўйича эксперт бўлади”, - дея ишонч билдиради Муҳаммад Али.

Шу билан бирга, 2016 йили Али видеоўйинда 30 минг фунт стерлинг ишлашга эришган. Унинг сўзларига кўра, ётоқхонасида YouTube сайтида видеолавҳаларни томоша қилиб, соҳага доир адабиётларни ўқиб кодларни ёзишни ўрганган.

Алининг таъкидлашича, бир вақтлар унинг компьютер қаршисида кўп вақтини сарфлаётганидан шикоят қилган онаси, эндиликда, у билан фахрланади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Одил Аҳмедов бугун 39 ёшни қарши олди
  2. Иқтисодиёт
    Расман: фуқаролар чет элда ишлаб топган барча даромадларини декларация қилишлари шарт
  3. Спорт
    Жаҳон тожи учун: Синдаров қора доналарда Гукеш билан 2-партияда ҳам дуранг ўйнади
  4. Спорт
    Сабах ФК — Барселона: таркиблар ва жонли матн
  5. Спорт
    Жавоҳир Синдоров ва Гукеш: иккинчи партияда ҳам дуранг қайд этилди
  6. Спорт
    «Барселона»нинг Бокудаги ўйинига 68 мингдан ортиқ чипта сотилди
  7. Дунё
    Австралия сенатори парламентда чақалоғи билан нутқ сўзлади (видео)
  8. Дунё
    Мисрда 3400 йиллик лаънат матнлари топилди: қадимги мисрликлар душманларини қандай жазолаган?
  9. Спорт
    Пеп Гвардиола «Барселона»да Лионель Месси билан ишлаган даврини эсга олди
  10. Спорт
    «Насаф» ОЧЛ-2 доирасида «Ал Холидия»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди