Америкалик аёлнинг iPhone 7 Plus смартфони портлаб кетди (Видео)

  • 25 февраль 2017, 08:40
  • 4 183
  • Технология
  • Америкалик аёлнинг iPhone 7 Plus смартфони портлаб кетди (Видео)

    АҚШнинг Аризона штатида яшовчи Брианна Оливас исмли аёл ўзининг iPhone 7 Plus смартфони портлаб кетганини маълум қилди, деб ёзади Дарё. У Twitter’га жойлаган видеода тутаб турган iPhone’нинг корпуси эриб кетганини кўриш мумкин.

    «iPhone 7 Plus телефоним бугун эрталаб портлаб кетди. Мен ундан ўша вақтда ҳатто фойдаланмаётган ҳам эдим, бунинг ҳеч қандай сабаби йўқ», — деб ёзди у.

    Оливаснинг сўзларига кўра, бир кун аввал iPhone ёнмай қолган эди. Apple кўмак хизматидагилар смартфонни синовдан ўтказиб кўриб, ҳаммаси жойида эканлигини айтган; шундан сўнг у бир қанча вақт яхши ишлаган.

    Оливас ҳодиса сабабларини аниқлаш учун смартфонни Apple’га топширди.

    The Guardian ёзишича, бунгача iPhone 7’нинг портлаши билан боғлиқ камида битта ҳолат ҳақида маълум эди — бу ўтган йилнинг октябрь ойида Австралияда кузатилганди.
    [media=https://youtu.be/lYILWOCbkHQ]

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Америкалик аёлнинг iPhone 7 Plus смартфони портлаб кетди (Видео)