15 май кунида Samsung компанияси матбуот котиби 31 майдан холдинг раҳбари Ли Гон Хининг ўғли – Ли Чже Ен компаниянинг иккита асосий жамғармаси – Samsung Life Public Welfare Foundation (Samsung жамоатчилик ҳаёти фаровонлиги жамғармаси) ва Samsung Foundation of Culture (Samsung маданият жамғармаси)нинг раҳбари этиб тайинланишини маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.
73 ёшли Ли Гон Хи бир йил аввал юрак хуружи биланшифохонага ётқазилган эди. Ҳозирда унинг ўғли директорлар кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишламоқда.
Компания мулкини тақсимлаш мураккаб тизимининг муҳим ташкил этувчиси ҳисобланадиган Samsung Life Insurance Co Ltd акциялари пакетига эгалик қилиш Ли оиласи устав жамғармасида нисбатан катта улушга эгалигига қарамасдан, унга холдингни назорат қилишга имкон беради.
Маълумотларга кўра, Ли Гон Хи шифохонага ётқазилгандан бери унинг ўғли Ли Чже Ен компанияни ривожлантириш бўйича муҳим қарорларни қабул қилиш жавобгарлигини ўз зиммасига олган.
“Раҳбариятнинг мерос сифатида ўтишида Samsung Group’нинг асосий компаниялари устав жамғармасида улушларга эга бўлган жамғармалар устидан назоратнинг топширилиши муҳим омил ҳисобланади. Ишонч билан айтиш мумкинки, раҳбариятни топшириш жараёни ўзининг якуний босқичига ўтди”, деб айтмоқда корпоратив мониторинг ташкилоти раҳбари Пак Цзюй-гунь.
Охирги йилларда компанияда сармоячилар ва мутахассислар томонидан раҳбариятнинг Лидан уч ўғлига ўтишига тайёргарлик сифатида қабул қилинган бир қатор қарорлар қабул қилинган.
Samsung раҳбарининг ўзгариши ҳақида ҳеч қандай маълумотлар берилмаган ва компания матбуот котиби Ли Чже Еннинг директорлар кенгаши раиси этиб тайинланиши муддатлари ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Баъзи манбалар Ли Гон Хининг аҳволи яхши эмаслигини тасдиқлашларига қарамасдан, компания матбуот котиби Ли Гон Хининг саломатлиги барқарорлашганлигини айтмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади