Моторола Разр Фолд FIFA Эдитион тақдим этилди: 6000 мАс батарея ва 7 йиллик янгиланиш

Моторола компанияси Ҳиндистонда янги Разр Фолд смартфонини, шунингдек, унинг махсус FIFA Эдитион версиясини тақдим этди. Ушбу модел ўзига хос визуал элементлар, янгиланган интерфейс, FIFA Ҳероэс ўйини ҳамда орқа панелида 24 каратли олтин рангли FIFA эмблемаси билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қурилма жуда юпқа корпусга эга: йиғилган ҳолатда 9,9 мм, ёйилганда эса атиги 4,6 мм қалинликда. Смартфон ИП48/ИП49 стандартлари бўйича чанг ва намликдан ҳимояланган ҳамда Моторола Пен Ultra стилусини қўллаб-қувватлайди. Унинг ичига 6000 мАс сиғимли кремний-углеродли аккумулятор ўрнатилган бўлиб, 80 В тезкор ва 50 В сиmsиз қувватлаш имкониятига эга.
Смартфон Snapdragon 8 Ген 5 процессори ва 16 GB LPDDR5Х тезкор хотира билан жиҳозланган. Камера тизими 50 MP асосий Sony ЛЙТИА 828, 50 MP кенг бурчакли ва 50 MP перископ линзалардан иборат. ДхОМарк лабораторияси ушбу камерани ўз тоифасида энг яхшиси деб эътироф этди.
Қурилма 6,6 дюймли ташқи пОЛEД (165 Hz) ва 8,1 дюймли ички ЛТПО (120 Hz) экранлар билан таъминланган. Android 16 операцион тизимида ишлайдиган смартфон 7 йил давомида тизимли янгиланишлар ва хавфсизлик ямоқларини олади. Чекланган версия 1780 доллар нархда сотувга чиқарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!