АҚШ расмийлари Хитойдан қайтишда барча совға ва гаджетларни топширишга мажбур бўлди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва делегация аъзолари Пекиндаги икки кунлик юқори даражадаги музокаралардан сўнг ортга қайтишди. Air Форсе Оне самолётига чиқишдан олдин Оқ уй ходимлари ва журналистлар Хитойда олинган барча буюмларни, жумладан, махсус алоқа воситалари, нишонлар ва эсдалик совғаларини топширишга мажбур бўлишди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Оқ уй матбуот хизмати вакилларининг маълум қилишича, самолёт зинапояси олдида махсус қути ўрнатилган бўлиб, барча ташриф буюрувчилар ўзлари билан олган Хитой маҳсулотларини у ерга ташлашган. Нев Ёрк Пост мухбири Эмили Гудин Х ижтимоий тармоғида "Хитойдан келган ҳеч нарсани самолётга олиб чиқишга рухсат берилмади", деб ёзди.
Ташриф давомида Apple бош директори Tim Cook ва NVIDIA раҳбари Женсен Ҳуанг каби нуфузли шахслар ҳам Хитой томонидан берилган нишонларни тақиб юришган эди. Бироқ, хавфсизлик нуқтаи назаридан бу буюмларнинг барчаси мусодара қилинди. Мутахассисларнинг фикрича, Хитой разведка хизматлари совғалар орқали кузатув қурилмаларини жойлаштирган бўлиши мумкин.
Шунингдек, сафар давомида фойдаланилган "бурнер пҳонес" деб аталувчи бир марталик телефонлар ҳам хавфсизлик протоколларига кўра йўқ қилинди. Бундай қурилмалар киберҳужумлар хавфи юқори бўлган ҳудудларда махфий маълумотларни ҳимоя қилиш учун ишлатилади. Оқ уй ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!