date

Boeing 737 МАХ 8 рекорд даражадаги масофани ёнилғи қуймасдан босиб ўтди

Boeing 737 МАХ 8 рекорд даражадаги масофани ёнилғи қуймасдан босиб ўтди

Air Эуропа авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 МАХ 8 лайнери ўз оиласи учун янги парвоз масофаси рекордини ўрнатди. Самолёт Сиетлдаги Boeing заводидан Мадридга парвоз қилиб, 10 соат 7 дақиқа ичида 9054 километр масофани босиб ўтди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Аслида, ушбу рейс йўловчиларсиз ва юкларсиз амалга оширилган техник парвоз эди. Режага кўра, самолёт ёнилғи қуйиш учун Глазгода тўхташи керак эди, чунки 737 МАХ 8 моделининг одатий парвоз масофаси тахминан 6500-7590 километрни ташкил этади.

Бироқ Атлантика океани узра кучли ҳаво оқимларига дуч келган лайнернинг тезлиги сезиларли даражада ошди. Самолётнинг ерга нисбатан тезлиги соатига 1000 километргача етди, бу эса ёнилғи сарфини тежашга ва оралиқ қўнишни амалга оширмасдан тўғридан-тўғри Мадридга етиб боришга имкон берди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар Атлантика устидаги кучли шамоллар туфайли юз бериши мумкин, аммо бу ҳолат ўрта масофали самолётлар учун одатий эмас, балки ноёб ва омадли истисно ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Boeing 737 МАХ 8 рекорд даражадаги масофани ёнилғи қуймасдан босиб ўтди