Lenovo Легион Й70 тақдим этилди: 8000 мА/соат батарея ва 4 та СИМ-карта қўллаб-қувватлови

1 дақиқа ўқиш291
Lenovo Легион Й70 тақдим этилди: 8000 мА/соат батарея ва 4 та СИМ-карта қўллаб-қувватлови

Lenovo компанияси ўзининг янги Легион Й70 смартфонини расман тақдим этди. Қурилма юқори унумдорликка эга бўлиб, Qualcomm Snapdragon 8 Ген 5 процессори асосида ишлайди. Смартфоннинг бошланғич 12/256 GB ҳажмли версияси 310 доллар атрофида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги модел 6,82 дюймли ОЛЕД экран билан жиҳозланган бўлиб, у 2К тасвир аниқлиги, 144 Hz янгиланиш тезлиги ва 7000 нитгача бўлган юқори ёрқинликни тақдим этади. Дисплей сифати ўйинлар ва мультимедиа контенти учун юқори даражада оптималлаштирилган.

Қурилманинг асосий ўзига хослиги — 8000 мА/соат сиғимли аккумуляторидир. Lenovo батареянинг 7 йилгача хизмат қилишини вада қилмоқда, шунингдек, 4 йил давомида сиғим 80 фоиздан камайса, батареяни бепул алмаштириш кафолатини тақдим этади. Тезкор қувватлаш қуввати 90 Вни ташкил этади.

Смартфоннинг яна бир муҳим жиҳати — тўртта СИМ-картани (иккита жисмоний ва иккита эСИМ) қўллаб-қувватлашидир. Совутиш тизими учун суюқ металл ва буғланиш камераси ишлатилган, корпус эса IP66, IP68 ва IP69 стандартлари бўйича намлик ҳамда чангдан ҳимояланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?