Олимлар 70 йил адашганми? Нереида — Нептуннинг ягона асл йўлдоши бўлиши мумкин

1 дақиқа ўқиш253
Олимлар 70 йил адашганми? Нереида — Нептуннинг ягона асл йўлдоши бўлиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Олимлар Нептуннинг Нереида йўлдошининг келиб чиқиши ҳақидаги қарашларни қайта кўриб чиқиб, у Койпер белбоғидан тутилган объект эмас, балки сайёранинг ўз йўлдоши бўлиши эҳтимоли юқори эканлигини аниқлашди.
  • Ушбу йўлдош 1949-йилда астроном Жерард Койпер томонидан кашф этилган бўлиб, ўн йиллар давомида бошқа назария устунлик қилиб келганди.

Олимлар Нептун йўлдоши Нереиданинг келиб чиқишини қайта кўриб чиқишди. Катта кашфиётдан 70 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, янги маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, у илгари тахмин қилинганидек Койпер белбоғидан тутилган объект эмас, балки сайёранинг "ўз" йўлдоши бўлиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Нереида 1949-йилда астроном Жерард Койпер томонидан кашф этилган эди. Ўшанда олим ушбу объект Нептун тизимининг ғайритабиий тузилишини тушунишда калит бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Бироқ ўн йиллар давомида бошқа бир назария устунлик қилди: Нептун Тритонни ва у билан бирга бошқа жисмларни, жумладан Нереидани ҳам ўзига бўйсундирган деб ҳисобланарди.

Тритоннинг тутилиши Нептун тизимида тартибсизлик келтириб чиқариши керак эди. Ҳисоб-китобларга кўра, сайёранинг аксарият асл йўлдошлари ўша пайтда парчаланган ёки тизимдан улоқтириб ташланган бўлиши лозим. Айнан шу сабабли Нереиданинг чўзиқ ва беқарор орбитаси уни тутилган объектлар қаторига қўшишга асос бўлиб келаётган эди.

Бироқ Жамес Вебб телескопи ёрдамида ўтказилган янги кузатувлар манзарани бутунлай ўзгартирди. Таҳлиллар Нереиданинг Койпер белбоғидаги объектлардан сезиларли даражада фарқ қилишини кўрсатди. У сув музига бойроқ, юқори албедога эга (ёрқинроқ) ва ўзига хос органик бирикмаларни сақламайди. Бу хусусиятлар унинг чекка ҳудудларда эмас, балки Нептун яқинида шаклланганидан далолат беради.

Компьютер моделлари Нереида Тритон тутилиши жараёнида омон қолган бўлиши мумкинлигини тасдиқлади: у йўқ бўлиб кетиш ўрнига, ҳозирги кунга қадар сақланиб қолган жуда чўзиқ орбитага улоқтирилган. Агар бу хулосалар тасдиқланса, Нереида сайёра тизимидаги катастрофик ўзгаришлардан омон чиққан ноёб йўлдошга айланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?