date

Huawei процессорлар яратишда Мур қонунидан Тау қонунига ўтмоқда

Huawei процессорлар яратишда Мур қонунидан Тау қонунига ўтмоқда

Huawei компанияси мобил яримўтказгичлар ишлаб чиқишда эллик йилдан бери амал қилиб келаётган Мур қонунидан воз кечиб, Тау масштаблаш қонунига ўтишини эълон қилди. Мур қонунига кўра, микросхемадаги транзисторлар сони ҳар икки йилда икки баравар кўпайиши керак эди. Бироқ, транзисторлар ўлчамининг ҳаддан ташқари кичрайиши кремнийнинг жисмоний чекловлари, ток сизиб чиқиши ва қизиб кетиш каби квант муаммоларини келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

TSMC ва Samsung каби ишлаб чиқарувчилар 3 нм ва 2 нм технологик жараёнларга эътибор қаратаётган бир пайтда, Huawei бутунлай бошқача йўлни танлади. Тау масштаблаш қонуни анъанавий геометрик кичрайтириш ўрнига, вақт бўйича сигнални оптималлаштиришга асосланади. Бу усул маълумотларнинг чип бўйлаб ҳаракатланиш вақтини қисқартиради ва транзисторларни субнанометр даражасигача кичрайтириш заруратини йўқотади.

Ушбу технологик ечим смартфонларга сунъий интеллект билан боғлиқ мураккаб вазифаларни ортиқча қизиб кетмасдан ва батарея қувватини тежаган ҳолда бажариш имконини беради. Huawei мутахассисларининг таъкидлашича, Тау қонуни асосидаги чиплар энергия самарадорлиги бўйича анъанавий усуллардан қолишмайди.

Аввалроқ компания раҳбари Ҳе Тингбо Кирин 5G процессорлари унумдорлигини ошириш учун "Логик Фолдинг" (мантиқий тахлаш) технологиясидан фойдаланиш режаларини маълум қилган эди. Янги авлод Кирин СоК чиплари 2026-йилнинг кузида тақдим этилиши кутилмоқда. Шунингдек, Huawei санкцияларни четлаб ўтган ҳолда 1,4 нм даражасидаги чипларни яратиш устида иш олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Huawei процессорлар яратишда Мур қонунидан Тау қонунига ўтмоқда