date

Huawei АҚШ санкцияларига қарамай 1,4 нм чипларни ишлаб чиқармоқчи

Huawei АҚШ санкцияларига қарамай 1,4 нм чипларни ишлаб чиқармоқчи

Huawei Течнологиес компанияси Шанхайда бўлиб ўтган ИEEE Интернатионал Сймпосиум он Циркуитс анд Сйстеms (ИСКАС) 2026 форумида ўзининг улкан режалари билан ўртоқлашди. Компания вакилларининг сўзларига кўра, яқин беш йил ичида Huawei юқори унумдорликка эга чиплари транзисторлар зичлиги бўйича 1,4 нм технологик жараён даражасига етади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу кўрсаткич яримўтказгичлар саноатининг келажакдаги энг илғор босқичи ҳисобланади. Хитой гигантининг бу ҳаракати мамлакатнинг хорижий технологияларга бўлган қарамлигини камайтириш йўлидаги муҳим қадами сифатида баҳоланмоқда. Гарчи компания ҳозирча мустақил унумдорлик ўлчовлари ва ишлаб чиқариш тафсилотларини очиқламаган бўлса-да, литография ускуналарига қўйилган халқаро чекловлар фонида бу мақсад жуда амбицияли кўринади.

Таққослаш учун, жаҳон етакчиси TSMC аллақачон 2 нм технологик жараённи серияли ишлаб чиқаришга жорий этган ва 2028-йилга келиб 1,4 нм технологиясига ўтишни режалаштирмоқда. Huawei эса ўз навбатида замонавий ускуналар танқислигини инновацион муҳандислик ечимлари орқали ҳал қилишни кўзламоқда.

Аввалроқ компания раҳбари Ҳе Тингбо янги Логик Фолдинг (мантиқий тахлаш) технологияси ёрдамида Кирин 5G процессорлари унумдорлигини ошириш режалари ҳақида маълум қилган эди. Ушбу технология асосида яратилган янги авлод Кирин СоК чиплари 2026-йилнинг кузида бозорга чиқиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Huawei АҚШ санкцияларига қарамай 1,4 нм чипларни ишлаб чиқармоқчи