date

Xiaomi 13 кг сиғимли янги кир ювиш машинасини тақдим этди

Xiaomi 13 кг сиғимли янги кир ювиш машинасини тақдим этди

Xiaomi компанияси Хитойда олдиндан буюртма бериш учун очиқ бўлган янги Xiaomi Mijia Вашинг Мачине Pro Супреме Эдитион кир ювиш машинаси ҳақида қўшимча тафсилотларни маълум қилди. Қурилманинг асосий қулайликларидан бири ювиш воситаларини интеллектуал дозалаш тизимидир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу технология туфайли фойдаланувчи кир ювиш кукуни ва кондиционерни бир марта тўлдириб қўйса, у тахминан бир ойга етади. Бу ҳар сафар кир ювишдан олдин қўлда кукун солиш заруратини бартараф этади ва жараённи тўлиқ автоматлаштиради.

Xiaomi Mijia Вашинг Мачине Pro Супреме Эдитион ўнлаб ювиш ва парваришлаш дастурларини таклиф этади. Улар орасида патли кийимлар учун махсус режимлар, уй ҳайвонлари жунидан тозалаш функцияси ҳамда атиги 36 дақиқа давом этадиган тезкор ювиш режими мавжуд.

Паст ҳароратли интеллектуал қуритиш функцияси кийимларнинг қуриганлик даражасини автоматик аниқлайди ва жараённи ўз вақтида тўхтатади. Бу матонинг шикастланишидан ҳимоя қилади. Шунингдек, супер-электролиз технологияси ёрдамида кийимдаги 20 хил энг қийин доғларни, жумладан, қон, шарбат ва соя қайласи изларини самарали тозалайди.

Янги модел нафақат доғларни кетказади, балки оқартириш ва рангларнинг ўчиб кетишидан ҳимоя қилиш хусусиятига ҳам эга. Қурилма замонавий дизайн ва юқори самарадорликни ўзида мужассам этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi 13 кг сиғимли янги кир ювиш машинасини тақдим этди