Бир ой ичида Ер яқинидан камида 20 та астероид учиб ўтади

Яқин бир ой ичида Ер сайёрасига 20 га яқин астероид яқинлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Новосибирск давлат университети “Вега” обсерваторияси муҳандиси Михаил Маслов маълум қилди. Мутахассиснинг таъкидлашича, бундай объектларнинг ҳақиқий сони уларни аниқлаш хусусиятлари туфайли кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўплаб астероидлар кузатув тизимлари томонидан Ер ёнидан ўтиб кетишидан бир неча кун олдин қайд этилади. Мисол тариқасида 19-майдан 24-майгача бўлган давр келтирилди: ўшанда Ер яқинида 28 та объект рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг барчаси яқинлашиш арафасида кашф этилган.
Потенциал хавфли осмон жисмларини қидириш учун Пан-СТАРRS ва ATLAS каби автоматлаштирилган телескопик тизимлардан фойдаланилади. Ушбу тизимлар мунтазам равишда осмонни сканерлайди, янги суратларни архив маълумотлари билан солиштиради ва илгари номаълум бўлган объектларни аниқлайди.
Бундай технологиялар Ерга яқин астероидлар рўйхатини доимий равишда тўлдириб бориш имконини беради. Ҳозирда астрономлар коинотдаги ҳаракатларни кузатиш орқали сайёрамиз хавфсизлигини таъминлаш устида иш олиб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!