date

Honor Вин Турбо: 10 000 мАс аккумулятор ва IP69К ҳимоясига эга смартфон

Honor Вин Турбо: 10 000 мАс аккумулятор ва IP69К ҳимоясига эга смартфон

Honor компанияси ўзининг янги Honor Вин Турбо смартфонини расман намойиш этишдан аввал унинг асосий техник хусусиятларини очиқлади. Қурилма иккинчи авлод Honor Ҳонгян Коммуникатион технологияси билан жиҳозланган биринчи смартфон бўлади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ушбу технология мобил сигнал кучи бўйича бозорда етакчилик қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Смартфонда олти секцияли антенна қўлланилган бўлиб, у кучсиз тармоқ сигналларини аввалги моделларга нисбатан 200 фоизга кучайтириб беради. Бундан ташқари, қурилма К1+ радиочастота кучайтирувчи чипи, олти диапазонли уяли алоқа ва махсус Wi-Fi тармоғини қамраб олиш модули билан таъминланган.

Honor Вин Турбо аппарат қисми AnTuTu тестида 2,4 миллиондан ортиқ балл тўплаган MediaTek Dimensity 8500 Элите чипига асосланган. Смартфон 6,79 дюймли экран, 50 мегапикселли асосий камера ҳамда IP68, IP69 ва IP69К стандартлари бўйича юқори даражадаги ҳимояга эга бўлади.

Қурилманинг энг асосий жиҳати унинг 10 000 мАс сиғимли аккумуляторидир. Бу қувват 14 соатдан ортиқ узлуксиз ўйин ўйнаш ёки 22 соат давомида қисқа видеоларни томоша қилиш имконини беради. Шунингдек, у 80 В тезкор қувватлаш ва 27 В тескари қувватлаш функциясини қўллаб-қувватлайди, бу эса смартфонни портатив аккумулятор (Повер Банк) сифатида ишлатишга имкон беради.

Янги Honor Вин Турбо смартфонининг расмий тақдимоти жорий йилнинг 29-май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Honor Вин Турбо: 10 000 мАс аккумулятор ва IP69К ҳимоясига эга смартфон