Россияда алоқа операторлари фойдаланувчилар ҳақида кўпроқ маълумот тўплайди

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги алоқа тармоқлари эгалари ва ахборот тарқатиш ташкилотчилари учун тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш бўйича янгиланган талабларни эълон қилди. Янги буйруққа кўра, СОРМ (тезкор-қидирув тадбирларини таъминлаш техник тизими) орқали қидирилиши лозим бўлган маълумотлар кўлами сезиларли даражада кенгайтирилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Эндиликда алоқа операторлари ваколатли органлар сўровига кўра фуқаролар ва ташкилотларни батафсил идентификация қилиш имконини берувчи маълумотларни тўплаши шарт. Ушбу рўйхатга паспорт маълумотлари, яшаш манзиллари, STIР (ИНН), банк ҳисоб рақамлари реквизитлари, ИП-манзиллар, логинлар, доменлар ҳамда аниқ геолокация маълумотлари киритилган.
Вазирлик ушбу чораларни миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур деб ҳисобламоқда. Бироқ, телекоммуникация бозори экспертларининг таъкидлашича, янги қоидалар тармоқ инфратузилмаси эгаларидан дастурий таъминотни тубдан қайта ёзишни ва катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш учун янада кучли серверлар сотиб олишни талаб қилади.
Ислоҳот, айниқса, кичик минтақавий компанияларга оғир зарба бериши кутилмоқда. Miniмал дастурий-аппарат мажмуасини жорий этиш нархи 5 миллион рублдан бошланишини ҳисобга олса, кўплаб локал операторлар учун бу талаблар молиявий жиҳатдан имконсиз бўлиб қолиши мумкин.
Вазиятдан чиқиш йўли сифатида мутахассислар "СОРМ аутсорсинги" моделини таклиф қилмоқдалар. Бунда йирик операторлар ўзларининг сертификатланган тизимлари орқали кичик провайдерлар маълумотларини пуллик асосда узатишни йўлга қўяди. Тизим архитектураси йирик операторнинг бегона маълумотларга тўғридан-тўғри киришини чеклашни кафолатлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!