Босе собиқ раҳбарининг СОНД стартапи 7 миллион доллар инвестиция жалб қилди

Босе компаниясининг уйқу технологиялари бўлими собиқ раҳбари томонидан асос солинган СОНД стартапи ўз фаолиятини очиқ эълон қилди. Бостон шаҳрида жойлашган ушбу компания уйқу сифатини яхшилашга мўлжалланган янги авлод қулоқчинларини ишлаб чиқиш учун 7 миллион доллар миқдорида сармоя жалб этишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компаниянинг дебют маҳсулоти Дреамбудс деб номланиб, у шунчаки шовқинни тўсувчи восита эмас, балки фойдаланувчининг ҳолатига қараб реал вақт режимида чора кўрувчи тизимдир. Қурилма нафас олиш, юрак уриши ўзгарувчанлиги ва тана ҳолати каби 12 хил физиологик сигнални кузатиб боради. Ушбу маълумотлар булутли технологияларга асосланган AI слееп коач тизимига узатилади ва сунъий интеллект фойдаланувчи учун энг мос келадиган аудио дастурни танлайди ёки яратади.
СОНД асосчиси ва бош директори Ядид Айзенберг илгари Босе компаниясида Слеепбудс 2 лойиҳасини бошқарган. Босе уйқу технологиялари бозоридан чиқишга қарор қилганидан сўнг, Айзенберг ушбу йўналишда янги стартапга асос солишга қарор қилди. Унга Google компаниясининг собиқ муҳандиси Амир Лазарович техник директор сифатида ҳамроҳлик қилмоқда.
Инвестиция раунди Э14 Фунд, Кросслинк Капитал, Убиқуитй Вентурес ва бошқа бир қатор йирик жамғармалар томонидан қўллаб-қувватланди. Дреамбудс фойдаланувчилари нафақат тайёр аудио дастурлардан фойдаланишлари, балки сунъий интеллект билан мулоқот қилиб, ўзларига хос уйқу таҳлилларини олишлари ҳам мумкин бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!