OnePlus 16 смартфони 185 Hz частотали экран ва 200 Мп камера билан чиқади

OnePlus компаниясининг бўлажак флагмани OnePlus 16 ҳозирда 185 Hz янгиланиш частотасига эга дисплей билан синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Смарт Piкачу маълум қилди. Ўтган йили компания OnePlus 15 моделида экран частотасини 165 Hz гача оширган эди, янги авлодда эса бу кўрсаткич янада юқори бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смарт Piкачу маълумотларига кўра, қурилма 200 мегапикселли сенсорга эга перископик телеобъектив камера билан жиҳозланади. Ушбу камера 3 карра оптик яқинлаштириш (зоом) имкониятини тақдим этади. Шунингдек, смартфон корпусида сунъий интеллект (AI) иловаларини тезкор ишга тушириш учун махсус тугма пайдо бўлиши айтилмоқда.
Техник хусусиятларга тўхталадиган бўлсак, OnePlus 16 модели БОE компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 6,78 дюймли ЛТПО ОЛEД-панел билан таъминланиши мумкин. Қурилма унумдорлиги учун Snapdragon 8 Элите Ген 6 Pro процессори масъул бўлади. Аккумулятор сиғими эса ҳайратланарли даражада — қарийб 9000 мАс бўлиши тахмин қилинмоқда.
Янги флагман 100 В қувватга эга симли ва 50 В қувватли сиmsиз тезкор қувватланиш технологияларини қўллаб-қувватлайди. Маълумот ўрнида, инсайдер Смарт Piкачу аввал ҳам Xiaomi 13 Ultra ва Xiaomi Пад 6 каби қурилмалар ҳақида аниқ маълумотларни тақдим этган ишончли манба ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!