date

Grok 5 модели AGI даражасига эришиш учун К тилида ёзилган тизимда ўқитилади

Grok 5 модели AGI даражасига эришиш учун К тилида ёзилган тизимда ўқитилади

Илон Маск Grok 5 сунъий интеллект моделини ўқитиш учун SpaceX компаниясининг К дастурлаш тилида ёзилган шахсий платформасидан фойдаланилишини тасдиқлади. Ушбу тизимдан кўзланган асосий мақсад — аппарат таъминотининг назарий жиҳатдан энг юқори унумдорлигига эришиш ва моделларни ўқитиш тезлигини бир неча баробарга оширишдир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Аввалроқ SpaceX жамоаси серверларнинг "темири" билан бевосита ва максимал даражада яқин ишлайдиган, К тилида ёзилган ўқув тизимининг биринчи версиясини якунлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу технология паст даражадаги (лов-левел) ечим бўлиб, у тахминан 220 мингта NVIDIA GB300 тезлаткичлари ва 800Г тармоқ интерфейсларидан иборат кластер билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Илон Маск xAI компанияси Grok 5 моделини йил якунигача ишга туширишини ва у "ҳайратланарли даражада мукаммал" бўлишини таъкидлаган эди. Кейинчалик лойиҳа муддати 2026-йилнинг биринчи чорагига кўчирилди, бироқ ҳозирча аниқ саналар эълон қилинмаган.

Дастурчиларнинг фикрига кўра, Grok 5 модели потенциал жиҳатдан умумий сунъий интеллект (AGI) даражасига эришиш имкониятига эга. Бу эса сунъий интеллектнинг инсон ақлий қобилиятлари билан тенглашиши йўлидаги муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Grok 5 модели AGI даражасига эришиш учун К тилида ёзилган тизимда ўқитилади