Anthropic ва SpaceX ўртасидаги ижара шартномаси муддати баҳсларга сабаб бўлди

Шу ой бошида xAI ва Anthropic ўртасида йирик ҳисоблаш қувватлари бўйича келишув имзоланган эди. Унга кўра, Anthropic компаниясининг Колоссус кластеридан эксклюзив фойдаланиш учун ҳар ой миллиардлаб доллар тўланиши кўзда тутилган. Бу келишув xAI учун даромад манбаи, Anthropic учун эса сунъий интеллект пойгасида етакчи ўринни эгаллаш имконияти сифатида баҳоланган эди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Бироқ, Elon Musk Х платформасида SpaceX ушбу келишувга узоқ муддатга боғланиб қолмаганини таъкидлаб, вазиятни бироз юmsҳатишга ҳаракат қилди. Мускнинг сўзларига кўра, бу 180 кунлик ижара шартномаси бўлиб, 90 кунлик огоҳлантириш билан бекор қилиниши мумкин. У қисқа муддатли келишув Anthropic эмас, балки SpaceX сўрови билан амалга оширилганини ва келажакда ҳисоблаш қувватлари ўзларига керак бўлиб қолиши мумкинлигини айтди.
Мускнинг ушбу баёноти SpaceX томонидан тақдим этилган расмий С-1 ҳужжатларига зид келмоқда. Ҳужжатнинг Ф-62 саҳифасида Anthropic 2029-йилнинг май ойига қадар ҳар ой тўлов амалга оширишга рози бўлгани, яни шартнома уч йиллик муддатни кўзда тутиши аниқ кўрсатилган. Шунингдек, ҳужжатда мижоз ҳар ой 1,25 миллиард доллар тўлаши ҳақидаги маълумотлар бир неча бор такрорланган.
Ҳозирча xAI ушбу қарама-қаршилик бўйича расмий изоҳ бермади. Шартнома шартларида ҳар икки томон учун 90 кунлик огоҳлантириш билан бекор қилиш ҳуқуқи сақланиб қолган бўлса-да, Мускнинг оммавий баёноти ва расмий молиявий ҳужжатлар ўртасидаги фарқ инвесторларда саволлар туғдирмоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича, қимматли қоғозларни бозорга чиқариш арафасида бундай нотўғри маълумот бериш ҳуқуқий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Гарчи SEК (АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси) Elon Muskка нисбатан қатъий чоралар кўриши даргумон бўлса-да, бу ҳолат компания нуфузига таъсир қилиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!