date

Натрий-ионли аккумуляторларнинг ишлаш муддати 10 бараварга оширилди

Натрий-ионли аккумуляторларнинг ишлаш муддати 10 бараварга оширилди

Сингапур Миллий университети олимлари хавфсизроқ ва чидамлилиги юқори бўлган янги авлод натрий-ионли аккумуляторларини ишлаб чиқдилар. Бунинг учун улар оддий мочевинадан олинадиган графитли углерод нитриди асосидаги арзон қўшимчадан фойдаланишди. Мазкур ишланма қаттиқ жисмли батареяларни барқарорроқ, узоқ муддатли ва ёнғинга чидамлилигини оширишга хизмат қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Замонавий натрий-ионли аккумуляторларнинг асосий муаммоси уларнинг электролитларида эди. Натрий литийга қараганда арзон ва осон топиладиган хомашё бўлишига қарамай, кўплаб батареялар ҳали ҳам ёнувчан суюқ компонентлардан фойдаланади. Қаттиқ жисмли версиялар эса металл натрий билан алоқа қилганда ўтказувчанликнинг пастлиги ва беқарор ишлашдан азият чекади.

Сингапурлик тадқиқотчилар полимер электролитга графитли углерод нитридининг ўта юпқа қатламларини қўшиш орқали бу муаммони ҳал қилишди. Натижада батарея ичидаги ионлар сезиларли даражада тезроқ ҳаракатлана бошлади, қисқа туташув ва ёнғинга сабаб бўлувчи металл дендритлар — микроскопик игналар ҳосил бўлиш хавфи эса кескин камайди.

Янги материал электролит ўтказувчанлигини икки баравардан кўпроққа яхшилади ва аккумуляторнинг хизмат қилиш муддатини кескин оширди. Синовлар давомида оддий батарея тахминан 250 соатдан кейин ишдан чиққан бўлса, такомиллаштирилган версия 2000 соатдан ортиқ ишлади. Шунингдек, прототиплар 500 марта қувватлаш сиклидан сўнг ҳам ўз сиғимининг 95 фоизини сақлаб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Натрий-ионли аккумуляторларнинг ишлаш муддати 10 бараварга оширилди