date

Wildberries автоматлаштирилган смарт-ПВЗлар сонини кўпайтирмоқда

Wildberries автоматлаштирилган смарт-ПВЗлар сонини кўпайтирмоқда

Wildberries маркетплейси 2026-йилга қадар тўлиқ автоматлаштирилган буюртма бериш пунктлари (ПВЗ) тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания асосчиси ва Wildberries & Русс (РВБ) раҳбари Татяна Ким маълум қилди. Ҳозирда ушбу форматдаги пунктлар синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Татяна Кимнинг сўзларига кўра, ҳозирда Москвада иккита шундай "смарт-ПВЗ" фаолият кўрсатмоқда. Йил якунига қадар уларнинг сонини 10 тага етказиш кўзда тутилган. Бу формат айниқса мегаполис аҳолиси учун қулай бўлиб, буюртмаларни куннинг исталган вақтида тезкорлик билан олиб кетиш имконини беради.

Мазкур пунктларнинг ўзига хослиги шундаки, улар ходимларсиз, тўлиқ автоматлаштирилган режимда ва 24/7 форматида ишлайди. Бу эса мижозларга навбатларсиз ва вақт чекловларисиз хизмат кўрсатиш даражасини оширади.

Wildberries бугунги кунда Россия, Беларус, Қозоғистон, Арманистон ва Ўзбекистон каби давлатларда фаолият юритувчи йирик халқаро маркетплейс ҳисобланади. Платформада кийим-кечакдан тортиб, мураккаб электроника ва маиший техникагача бўлган миллионлаб турдаги товарларни харид қилиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Wildberries автоматлаштирилган смарт-ПВЗлар сонини кўпайтирмоқда