SpaceX икки кунда иккинчи муваффақиятли парвозни амалга оширди

SpaceX компанияси Falcon 9 Block 5 ракетасини Starlink-17.41 миссияси доирасида навбатдаги сунъий йўлдошлар партияси билан коинотга муваффақиятли учирди. Старт 2026-йил 30-май куни Калифорниядаги Ванденберг АҚШ Космик кучлари базасининг СЛК-4E майдончасидан амалга оширилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу миссия доирасида орбитага 24 та Starlink аппарати олиб чиқилди. Парвознинг эътиборли жиҳати шундаки, ракетанинг Б1082 рақамли биринчи босқичи ўзининг 22-парвозини амалга оширди. Вазифа бажарилгандан сўнг, кўп марта ишлатиладиган ушбу қисм Тинч океани акваториясидаги ОСИСЛЙ денгиз платформасига муваффақиятли қўнди.
Эслатиб ўтамиз, SpaceX бундан бир кун аввал, яни 29-май куни ҳам Starlink сунъий йўлдошларини орбитага чиқарган эди. Икки кун ичида амалга оширилган ушбу икки парвоз натижасида коинотга жами 53 та янги аппарат етказиб берилди.
Компания томонидан ўтказилган ҳар икки миссия ҳам ҳеч қандай носозликларсиз, режа асосида якунланди. Бу SpaceX учун кўп марта ишлатиладиган ракета технологияларининг нақадар ишончли эканлигини яна бир бор исботлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!