Ростдан ҳам парвоз бўлдими? Starship майдончаси янгидек кўринмоқда

РГВ Аериал Пҳотограпҳй томонидан 2026-йил 22-майда амалга оширилган Starship (ИФТ-12) нинг 12-парвозидан сўнг олинган дрон сурати кўпчиликни ҳайратда қолдирди: Старбасе космодромидаги Пад 2 (Пад Б) старт майдончаси деярли мукаммал ҳолатда. Унда на қувватли двигателлар ишлаганидан асорат, на бирор вайронагарчилик кўзга ташланади — фақатгина бўёқларнинг бироз кўчгани сезилади, холос. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
SpaceX ушбу майдончадан илк бор Booster 19 билан жиҳозланган Starship В3 (Block 3) нинг янгиланган версиясини учирди. 33 та Raptor 3 двигателининг улкан қуввати тубдан такомиллаштирилган сув билан совутиш тизими ва янги олов қайтаргич ёрдамида жиловланди. Сув буғга айланиб, зарба тўлқини ва иссиқликни ютиб юборган, махсус траншеяли бетон конструкциялар эса чиқинди газларни четга йўналтирган.
Натижа эса кутилганидан ҳам аъло — минимал даражадаги шикастланишлар. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳазиллашиб: «Парвоз бўлганига ишончингиз комилми? Худди стартдан олдинги ҳолатга ўхшайди!» ёки «Бу ростдан ҳам парвоздан кейинги суратми? Ишониш қийин!» каби изоҳларни қолдиришмоқда.
Аввалроқ, Техасдаги Старбасе космодромида Starship нинг муваффақиятли 12-парвозидан сўнг старт мажмуасидаги бинолардан бирига жиддий шикаст етгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, SpaceX ўз сайтида Марс дастури ҳақидаги маълумотларни янгилади ва кутилмаганда Starship нинг Марсга илк юк ташиш парвозлари муддатини яқинлаштирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!