Ваймо роботаксиларининг эски батареялари энергия тармоқларини қувватлайди

Ваймо роботаксиларининг эски батареялари энергия тармоқларини қувватлайди
Аудио версияси

Ваймо компанияси ўзининг хизмат муддатини ўтаган роботакси батареяларидан Калифорния ва Техас штатларидаги электр тармоқларини қувватлашда фойдаланиш бўйича Б2У энергия сақлаш компанияси билан шартнома имзолади. Ушбу келашув Ваймо АҚШ бўйлаб жойлаштирган минглаб роботаксиларининг батареялари яроқсиз ҳолга келганда уларни қандай утилизация қилиш масаласига ечим бўлади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ҳозирги вақтда Ваймо паркининг асосий қисмини Jaguar И-Пасе электромобиллари ташкил этади, бироқ яқинда компания Хитойнинг Zeekr автомобил ишлаб чиқарувчиси томонидан тайёрланган фургонларни ҳам синовдан ўтказа бошлади. Ваймо ушбу ҳамкорлик доирасида "юзлаб мегаватт қувватга эга сақлаш сиғими" яратилишини маълум қилди, аммо лойиҳанинг аниқ тафсилотларини очиқламади.

Б2У компанияси батареяларни қайта ишлашдан кўра, уларни қайта мақсадларда қўллашга (репурпосинг) ихтисослашган саноқли корхоналардан бири ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, Tesla собиқ техник директори ЖБ Страубел томонидан асос солинган ва Алпҳабет томонидан қўллаб-қувватланадиган Редвоод Материалс компанияси ҳам яқинда эски электромобил батареяларидан фойдаланган ҳолда энергия сақлаш бизнесини йўлга қўйган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар