
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази 2017 йилнинг 25 августидан бошлаб буюртмалар қабул қила бошлади ҳамда ўзининг расмий сайтини ишга туширди, деб ёзмоқда «Uz24» нашри.
Буюртмалар онлайн режимда унинг расмий сайти орқали қабул қилинади. Шунингдек, буюртмалар шахсан ёки почта алоқаси орқали ҳам қабул қилинади.
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида рўйхатдан ўтганлигидан қатъий назар, барча юридик шахслар Инновация марказининг резиденти мақомини олишга номзод бўлишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази Ўзбекистон Президентининг жорий йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ташкил этилган.
“Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг асосий мақсади – АКТ соҳасида ишлаб чиқариш, таълим ва илм-фан интеграциясини чуқурлаштириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ривожи учун қулай шароитларни яратишдир.
Президент фармони билан Инновация маркази иштирокчиларига бир қатор имтиёз ва преференсиялар тақдим этилган. Жумладан, 2028 йилнинг 1 январь кунига қадар марказ резидентлари солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилдилар. Резидент ишчилар учун даромадлар жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган қайд қилинган ставка бўйича 7,5 фоиз солиқ ундирилиши, Пенсия жамғармасига 4,5 фоиз ставка бўйича суғурта бадаллари тўлашлари кўзда тутилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар