
Бу ишга Хитойдаги «China Mobile», «China Telecom» ва «China Unicom» алоқа операторлари ўзаро ҳамжиҳатликда қўл уришган. Янги тизим 2018 йил бошида тест синовлари доирасида ишга тушади. Ундан оммавий фойдаланиш жараёни эса 2020 йили бошланади. Тест синовлари Ланьчжоу, Чэнду, Шэньчжэнь, Сучжоу ҳамда Шанхай шаҳарларида ташкил этилади.
Гуанчжоу мобил алоқалар институти директори Ван Цинъяннинг гапига кўра, янги тизим Хитойда замонавий технологиялар тараққиётини янада юксак чўққиларга олиб чиқади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар