20:35 / 13.02.2018
4 816

Ҳой дўстим, менга ёрдам бериб юбормайсанми? (видео)

Ҳой дўстим, менга ёрдам бериб юбормайсанми? (видео)
«Boston Dynamics» компанияси роботлар эволюциясига жуда катта эътибор бермоқда. Компания муҳандислари ўзининг механик ихтироларини турли-туман хатти-ҳаракатларга ўргатмоқда. Бу сафар компания бошқа роботлар билан биргаликда ишлай оладиган «SpotMini» роботининг ҳаракатлари тасвирланган видеони тақдим этди, деб хабар берди Xabar.uz.

Ўтган йилнинг ноябрида «Boston Dynamics» биринчи бор дунёга ўзининг янги «SpotMini» роботини тақдим этган. Бироқ бугунга қадар мазкур робот ҳақида бошқа маълумотлар тарқалмаганди. Роботнинг янгиланган версияси қўшимча манипуляторлар билан жиҳозланган бўлиб, эшикларни очишга, объектларни кўтаришга, турли тўсиқларни босиб ўтишга ўрганган.

«Ҳой дўстим, менга ёрдам бериб юбормайсанми?» номли видеодан кўриш мумкинки, манипулятор билан жиҳозланган иккита робот эшикни очиб, нариги хонага ўтади. Роботлар учун манипулятор япониянинг «SoftBank» компанияси томонидан яратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳой дўстим, менга ёрдам бериб юбормайсанми? (видео)