14:06 / 08.07.2018
6 918

Хитойликларнинг навбатдаги ихтироси: лазерли «Калашников автомати»

Хитойликларнинг навбатдаги ихтироси: лазерли «Калашников автомати»
Хитой компанияси полицияни мутлақо янги турдаги қурол билан таъминламоқчи. Бу, енгил винтовка бўлиб, лазер нурини отади ва душманнинг кийими ёки терисини 800 метрлик масофагача куйдира олади. Лазер нури овоз чиқармайди, кўринмайди, қолаверса, у дераза ойнасидан ҳам ўта олади.

Қурол Хитой фанлар Академияси қошидаги Сиань оптика ва аниқ механика институти бўлими саналган ZKZM Laser компанияси томонидан тайёрланди.

Мазкур винтовка фуқароларни гаровдан қутқаришда ҳамда махфий ҳарбий амалиётларда фойдаланиш мақсадида таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, қурол одамни ўлдирмайди, бироқ танага жуда сезиларли оғриқ етказади.

Қуролнинг оғирлиги уч килограмм, АК-47’нинг оғирлигича. Винтовкани ишлатишда литий батареясидан фойдаланилади, у қарийб, 1000 марта отишга етар экан. Ҳозирда ZKZM ишлаб чиқариш учун ҳамкор қидирмоқда, бир донасининг нархи 15 000 доллар қилиб белгиланди.

Дарвоқе, хитойликлар яратган қуролнинг бундай имкониятларига шубҳа билан қарайдиганлар ҳам топилди. Уларнинг фикрича, лазер нури 800 метргача чўзиладиган бўлса, демак у жуда кучсиз бўлади ва кийим ёки танага сезиларли зиён етказмайди. Қуролнинг батареяси ҳам шунчалик қучли ва ихчам бўлишига ишониш қийин, минг марта отиши эса лофдан бошқа нарса эмас, дейишмоқда улар.

Манба: Terabayt

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойликларнинг навбатдаги ихтироси: лазерли «Калашников автомати»