Швейцариянинг “Hublot” фирмаси “Big Ban” тармоғидаги ҳашаматли соатларнинг янгича кўринишларини яратди. Бу жуда ноёб ва ўзига хос қурилма ҳисобланади.
“Meca-10 P2P” соати биткоин криптовалютасининг 10 йиллик юбилейига бағишланган бўлиб, уни фақатгина биткоинга сотиб олиш мумкин. Бошқа тўлов воситалари қўллаб-қувватланмайди.
Биткоиннинг жорий нархини ҳисобга оладиган бўлсак, битта соат учун тахминан 25 минг доллар тўлаш керак бўлади.
Лекин биткоинга эга ҳар бир шахс ҳам “Meca-10 P2P”ни харид қила олмайди. “Hublot” жами 210 та шундай соат чиқаришни режалаштирган. Бу биткоин криптотангалар сонининг муомаладаги 21 млн глобал лимитини ифодалайди. Шунинг учун компания янги соат учун 210 дан ортиқ буюртмани қабул қилди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Hublot” харидорларни текширувдан ўтказиш учун Гонконгдаги "OS Limited" (OSL) компанияси билан кучларни бирлаштирди. Соатларни сотиб олиш учун ҳар бир номзод қатъий текширувдан ўтади.
OSL соатни сотиб олиш ноқонуний равишда олинган рақамли пулларни ювиш операциясининг бир қисми эмаслигини текширади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди