Ўзбекистонда ис газини аниқловчи янги қурилма яратилди. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Анжуманда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида яратилган қурилманинг афзалликлар хусусида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
— Ушбу қурилмани Наманган вилоятида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, — дейди “Аҳолини ис газидан заҳарланиш ва ёнғиннинг олдини олиш” масъулияти чекланган жамияти директори Ҳусанбой Юнусов. — Қурилманинг афзаллик жиҳатлар кўп. Мисол учун, у хонадоннинг махсус иситиш тизимига ўрнатилади. Агарда уйда бирор сабаб билан метан, пропан ва бошқа ис газлари чиқадиган бўлса, қурилма ишга тушиб, уни аниқлаб беради ҳамда сигнал чала бошлайди.
Яна бир фойдали томони шундаки, агарда хонадонда ис гази пайдо бўлган пайтда уйда ҳеч ким бўлмаса, қурилма газни тармоқдан автоматик равишда ўчиради. Қурилма электр энергияга уланган ҳолда ишлайди. Шу орқали у электр қувватини ўзида жамлайди. Бу эса қурилма электр энергияси тизимдан узилган ҳолларда ҳам 24 соат ишлаб туриш имконини беради.
Мутахассисларнинг айтишича, айни пайтда қарийб мингга яқин ана шундай қурилма ишлаб чиқарилган бўлиб, дастлаб 20 таси Тошкент шаҳар ИИББ объектларига ўрнатилган. Келгусида уни аҳоли хонадонларида ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди. Қурилманинг ўртача нархи 195 минг сўм атрофида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди