20:20 / 30.01.2019
7 693

Apple раҳбари iPhone нархлари пасайтирилиши ҳақида маълум қилди

Apple раҳбари iPhone нархлари пасайтирилиши ҳақида маълум қилди
Apple айрим iPhone моделлари нархи пасайтирилиши ҳақида маълум қилди. Гап миллий валюта қиймати АҚШ долларига нисбатан сезиларли даражада пасайган мамлакатлардаги iPhone нархлари ҳақида бормоқда. Бу ҳақда Apple раҳбари Тим Кук Reuters агентлигига берган интервьюсида билдирди.

Кукнинг сўзларига кўра, Apple нархларни ўтган йилгига яқинлаштириб, маҳаллий валютага мослаштиради.
Унинг қайд этишича, миллий валютаси долларга нисбатан сезиларли даражада пасайган давлатларда iPhone нархлари сезиларли равишда ошган.
У гап айнан қайси давлатлар ҳақида бораётганини ва нархлар қачон пасайиши ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилмади.

Reuters маълумотларига кўра, аввалроқ Apple вакиллари валюта қиймати долларга нисбатан пасайган давлатлар орасида Россия, Туркия ва Бразилия борлигини айтишган. Бундан ташқари, Хитойда iPhone сотуви пасайиши қайд этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple раҳбари iPhone нархлари пасайтирилиши ҳақида маълум қилди