13:20 / 25.12.2019
12 730

1 январдан минглаб фуқароларимизнинг телефонлари ишламай қолиши мумкин

1 январдан минглаб фуқароларимизнинг телефонлари ишламай қолиши мумкин
Ёдингизда бўлса, 2019 йилнинг 1 апрелдан юртимизда мобил қурилмалар IMEI кодларини автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилган эди. Шундан сўнг 1 декабрдан ушбу хизмат пуллик асосда амалга оширили ҳақида ҳам айтилди. Бироқ ҳали-ҳамон қанчадан қанча фуқаролар ушбу тизимни тўлақонли англаб ҳам етганлари йўқ, яъни улар телефонларининг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишмаган.

Аввал ҳам ушбу янгиликнинг қатор камчиликларини айтиб танқид қилган блогер Хушнуд Худойбердиев, янги йилдан бошлаб аҳолининг кўпчилиги алоқасиз қолишидан ташвишда:

Сайлов билан бўлиб ҳамма IMEI кодлар муаммосини унутди шекилли. Ваҳоланки, пухта ўйланмаган ва мантиқан асослантирилмаган тизимнинг яратилиши ортидан минглаб фуқароларимизнинг телефони 1 январдан ишламай қолиши мумкин. Тасаввур қиляпсизми?

«Барча танқидларга жавоб бериляпти» дейилгандай бўлганди шекилли. Аммо мана бу постга ҳали бирорта расмий жавоб берилмади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг хўжакўрсин учун ёзган баёнотини ҳисобга олмаганда, албатта. Аммо бу баёнот зиғирча қийматга эга эмас.

Боз устига биз муаммо кўламини ҳисобга олиб, шахсан вазир иштирокида матбуот анжумани талаб қилган эдик. Аммо бу ҳам бўлмади. Вазир жанобларининг халқ учун ажратадиган қимматли вақти йўқми ёки?

Ким бўлса ҳам мундоқ тушунтириб берсин, иккита сим-картали телефонининг 2 та кодини шундоқ базага киритиб қўйиш учун халқ нимага 100 минг сўм пул тўлаши керак? Нимага?
” — яна саволлар билан мурожаат қилмоқда блогер.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 1 январдан минглаб фуқароларимизнинг телефонлари ишламай қолиши мумкин