09:48 / 22.01.2015
6 632

2014 йилнинг энг ёмон пароллари маълум қилинди

2014 йилнинг энг ёмон пароллари маълум қилинди
Маълумотларни ҳимоя қилиш учун иловалар ишлаб чиқарувчи SplashData компанияси 2014 йилнинг энг кенг тарқалган пароллари рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Российская газета».

Йилнинг энг ёмон пароллари сифатида «123456» сони ва «password» сўзи эътироф этилган. Бундай пароллар соҳибларининг аккаунтлари энг кўп бузилган. Ҳар йили энг ёмон пароллар рўйхатидан ўрин оладган ушбу пароллардан ташқари «baseball», «football», «696969», “batman”, “superman”, “qwerty” сингари пароллар ҳам 2014 йилнинг энг ишончсиз калит сўзларидан деб топилган.

«Клавиатурадаги оддий моделлар асосидаги пароллар анча кучсиз эканлигига қарамай, оммавийлигини сақлаб қолмоқда. Фақатгина рақамлардан иборат бўлган пароллардан, айниқса улар кетма-кет бўлса, фойдаланмаган маъқул», − деди компания бош директори Морган Слеин.

Манба: www.daryo.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » 2014 йилнинг энг ёмон пароллари маълум қилинди