Американинг Apple ширкати бутунлай ойна билан қопланган қурилмага патент олди. Бу сафар компания муҳандислари смартфонни тўлиқ ойна билан қоплашни таклиф қилди.
Кўринишидан у бир парча шишага ҳам ўхшаб кетади, лекин аслида бу гаджет бир нечта қисмларнинг бирлашмаси бўлиши ҳам мумкин.
Патент ҳужжатларидаги расмларга қараганда, ушбу iPhoneʼда на бирор тугмача, на бирор порт кўзга ташланмайди. Унинг корпуси яхлит экрандан иборат – ҳам олд ва орқа панелларни, ҳам ён қирраларни шу дисплей қоплаб олган. Apple бундай қурилма учун ўз операцион тизимининг янгича версиясини ҳам тайёрлаяпти.
“Асосий интерфейс гаджетнинг олд юзасига чиқарилади, лекин шу билан бирга ён қирралар ва орқа томони ҳам қўлланиши мумкин. Шунинг эвазига фойдаланувчи экрандаги белгичаларни ёнга суриб варақлаганида, улар қўшни юзаларга ўтиб кетади. Интерфейснинг ўзи қурилманинг атрофини ҳалқадек ўраб олиб, ёпиқ айлана ҳосил қилади”, – дейилади патент ҳужжатларида.
Смартфоннинг олд ва орқа панеллари бўлмагани учун, фойдаланувчи уни қайси томонидан ушлаб турганини гаджет ўзи аниқлайди ва керакли юзага бош саҳифани чиқаради.
"Шиша қопламали электрон мослама" учун патент "визуал ва муаммосиз кўриниши" мумкин бўлган ойнага ишлов беришни таъминлайди.
Бундай қурилманинг дизайни ён ва орқа томонларда қўшимча экранлар бўлишини талаб қилади. Яъни Apple ҳамма томони шишали айфонни эмас, балки исталган тарафидан тегиниб ишлатса бўладиган сенсорли iPhone бўлади.
Бироқ мазкур iPhoneʼнинг қачон тақдим этилиши ҳақида гап-сўз йўқ; эҳтимол, у амалга оширилмаган лойиҳа сифатида, шунчаки патент ҳужжатларида қолиб ҳам кетар. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди