15:00 / 19.03.2020
3 916

Смартфон ўрнини босувчи «ақлли» брелок тақдим этилди (фото)

Смартфон ўрнини босувчи «ақлли» брелок тақдим этилди (фото)
Фото: Faina Idea
OmniFob стартапчилар жамоаси уйдаги техникаларни смартфондан фойдаланмай туриб, масофадан бошқариш имконини берувчи «ақлли» брелокни тақдим этди, деб ёзади Faina Idea'га таяниб Дарё нашри.

Ихтирочиларнинг маълум қилишиcаҳ, OmniFob брелогидан нафақат смартфон ўрнини босувчи, балки бошқарувчи қурилмалар ўрнида ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, OmniFob гараж эшигини бошқариши, автомобиль қаерда турганини аниқлаши ва уни GPS-треккер билан улаб қўйиши мумкин. Шунингдек, брелок ёрдамида уйдаги бошқа қурилмаларга «буйруқ» берса ҳам бўлади.

Фото: Faina Idea

Фото: Faina Idea
Фойдаланувчи ускунанинг ҳар қандай ишлаш режимини фаоллаштириши мумкин.
Нархи 91 доллар атрофида бўлиши кутилаётган девайс апрель ойида сотувга чиқиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Смартфон ўрнини босувчи «ақлли» брелок тақдим этилди (фото)