Смартфонсоз компанияларнинг раҳбарлари ўзлари қайси русумлардаги телефонларни ишлатишига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Xiaomi корпорацияси бош директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) улардан ўзи яхши кўрган учтасини маълум қилди, деб ёзмоқда «Терабайт».
Лэй Цзюнга энг маъқул келган дастлабки смартфон Xiaomi Mi Mix 2 модели экан. Компания раҳбари уни керамикадан ишланган, бетакрор орқа қопқоғи учун ҳам ёқтиришини таъкидлаб ўтган.
Mi Mix 2 флагмани 2017 йилнинг сентябрида намойиш қилинган бўлиб, фойдаланувчини қаноатлантирган смартфонлар рейтингида кучли учликка кирган.
Xiaomi раҳбарига ёққан иккинчи смартфон – саноқли миқдорда ишлаб чиқарилган, Xiaomi Mi 6 Bright Silver Discovery Edition номли махсус талқиндаги қурилмадир.
Топ-менежернинг изоҳ беришича, мазкур моделнинг корпусини ишлаб чиқаришда ўта юксак аниқликдаги вакуумли шакл бериш жараёни қўлланган, шу сабабли ҳам кўзгу эффектини беради.
Ва ниҳоят, Лэй Цзюн компаниянинг бу йилги флагмани – Xiaomi Mi 10 Pro моделини алоҳида таъкидлаб ўтди.
«Ушбу моделини ишлаб чиқаётганида компания ўз анъанасига кўра смартфон таннархини имкон қадар паст қилишни эмас, балки максимал даражада самарадор флагман яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган», дейди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди