Фото: «Hi-Tech.Mail.ru»
Янги iPhone 12 линейкаси моделлари қутисидан қувватлантириш қурилмаси ўрин олмайди. Шунингдек, янги қоида эски моделларга ҳам тегишли. Бу ҳақда таниқли таҳлилчи Мин Чи-Куога таяниб, «Hi-Tech.Mail.ru» хабар берди.
Таҳлилчининг сўзларига кўра, Apple янги смартфонларга 5G-модель қўшишда юзага келадиган сарф-харажатни камайтириш ва унинг нархини iPhone 11 даражасида ушлаб қолиш учун шундай йўл тутмоқда. Шу сабабли янги iPhone қутиларида фақатгина USB-Lightning кабели қолади, қувватлантириш блоки ва наушникларни бошқа қурилмадан ёки Apple дўконларидан алоҳида харид қилиш керак бўлади.
Компания айнан шунинг учун 20 Ваттли тезкор қувватлантириш махсус блокини сотувга чиқаради — интернетда ҳозирда ушбу аксессуарнинг суратлари пайдо бўлган. Шунингдек, Apple AirPods симсиз наушникларини сотиб олувчи харидорларни рағбатлантиради, бироқ симли EarPods ҳам савдолардан чиқиб кетмайди.
Мин Чи-Куонинг сўзларига кўра, қувватлантириш қурилмаси янги iPhone SЕ 2020 жамланмасидан олиб ташланади. Эски моделларда ҳам шундай йўл тутилиши мумкин, бироқ ҳозирча бу тасдиқланмаган.
Компания бундан олдин ҳам шунга ўхшаш стратегиядан фойдаланган — 2018 йилнинг кузида барча янги ва эски iPhone’лар қутисидан 3,5 миллиметрли симли наушниклар учун мўлжалланган ўтказгич олиб ташланган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди