Соғлиқни сақлаш вазирлиги Covid-19’га қарши ижтимоий масофани сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилгани ҳақида хабар берди.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди.
COVID-19 пандемиясига қарши курашда мобил иловалардан фойдаланиш самарадорлиги Жанубий Корея, Сингапур, Исроил, Италия, Франция каби кўплаб бошқа давлатлар тажрибасида исботланди. Бу турдаги иловалар жамоат жойларида сизнинг хотиржамлигингизни таъминлайди, яқин кишиларингизни касаллик юқтириб олиш эҳтимоли пайдо бўлганда огоҳлантиради», дейилади хабарда.
Илова мобил телефоннинг GPS ва Bluetooth модуллари ёрдамида фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса, бир дақиқа ичида барча фойдаланувчиларни 5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда бўлган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради.
Мобил илова Android ва iOS платформаларида мавжуд бўлиб, www.coronavirus.uz веб-сайтидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда илова GPS ва Bluetooth модулларини ёқиб қўйиш лозим.
Илова ундан қанча кўп одам фойдаланса, уйидан ташқарида ушбу иловани фаоллаштирса, шунча сифатли ва яхши ишлайди.
«Шу ўринда биз мамлакатимиз аҳолисидан инфекцияни барвақт аниқлаш ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Safe-Safety иловасидан фаол фойдаланиш, ҳукумат ва тиббиёт ходимларига COVID-19 пандемиясига қарши курашишда ёрдам беришга чақириб қоламиз.
Safe-Safety иловасини онлайн магазинлар ва www.coronavirus.uz веб-сайти орқали юклаб олинг. Ўзингиз ва яқинларингизни COVID-19 хавфидан ҳимояланг!», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”