Фото: EPA
Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс университети олимлари коронавирусдан энг самарали ҳимояловчи ниқоб турини маълум қилишди.
ScienceDaily нашрининг маълум қилишича, тадқиқотчилар уч турдаги ниқобни ўзаро таққослашган: қўлбола усулда тайёрланган бир қатламли, икки қатламли матоли ва уч қатламли жарроҳлик ниқоблари.
Мутахассислар тажриба учун махсус ишлаб чиқилган ёруғлик-диодли ёритиш тизими ва муайян турдаги ниқобни таққанда сўзлашиш, аксириш ва йўталиш вақтида ташқарига чиқадиган микроскопик томчиларнинг тарқалишини суратга олиш учун юқори тезликдаги камерадан фойдаланишган.
Тажриба видеоёзуви юз учун уч қатламли жарроҳлик ниқоби коронавирусдан ҳимоялашда энг самарали эканини кўрсатган.
Олимларнинг таъкидлашича, ниқобнинг ҳимояловчи хусусиятларига, шунингдек, фойдаланилаётган материал тури, дизайн, ниқобнинг юзга ёпишиб туриши ҳамда унинг қанчалик тез-тез ювилиб туриши ҳам таъсир қилар экан.
Мутахассисларнинг фикрича, қўлбола ниқобларни камида икки қатлам матодан тайёрлаш керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”