Фото: «РИА Новости»
Германиянинг Bosch компанияси коронавирусни аниқловчи янги тест тизимини яратди. Натижани 39 дақиқада маълум қиладиган, ПЗРга асосланган технология дунёдаги энг тезкор тест деб аталмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«Bosch ўзининг Vivalytic таҳлилий қурилмаси учун SARS-CoV-2 қўзғатувчисини аниқлайдиган янги экспресс-тестни яратди. Шу орқали тест натижаси 39 дақиқада тайёр бўлади — бу ПЗР асосида ишлайдиган ҳозирда дунёдаги энг тезкор тест тизими ҳисобланади», — дейилади компания хабарида.
Компаниядагиларнинг ҳисоблашича, уларнинг маҳсулоти тезкор натижалар керак бўладиган аэропортлардаги мобил тестдан ўтказиш жойларида қўл келади. Таъкидланишича, ҳозирда ушбу тестдан Европадагилар бемалол фойдалана олади. Янги тизим мамлакатнинг Илм-фан ва таълим вазирлиги ёрдамида яратилган. Тест SARS-CoV-2 инфекциясига чалинганларни 98 фоиз аниқликда, соғломларни эса 100 фоиз аниқликда топади.
Аввалроқ АҚШдаги Жорж Вашингтон университети тадқиқотчилари мобил телефонлар ёрдамида коронавирусни аниқловчи кичик қурилма яратгани, Эронда коронавирусни ярим дақиқада аниқловчи нанотест яратилгани хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”