Фото: «GizChina.it»
«Lenovo» компанияси планшет ва ноутбук имкониятларини жамлаган, дунёдаги илк букланувчи ноутбукка (ThinkPad X1 Fold) буюртма олишни бошлади. Ушбу ноутбук тақдимоти 2020 йилнинг январь ойида ўтказилганди.
Худди «Samsung Galaxy Fold» смартфони каби, «ThinkPad X1 Fold» ҳам букилади, аммо OLED-дисплейи анчагина катта (13,3 дюйм).
Фото: «Windows Central»
Тўлиқ ёйиб қўйилса, улкан планшетга айланади.
Фото: «Mobile-review.com»
Мосламага қўйиб, симсиз клавиатура уласангиз — ноутбук.
Фото: «3DNews»
90 даражага букласангиз — мини-ноутбук, дисплейнинг қуйи қисмида экран клавиатураси пайдо бўлади.
«Lenovo» тақдим этган «планшетбук»нинг техник имкониятлари ҳам юқори: 11-авлод Intel процесори, USB-C учун иккита порт, сим-карталар учун слот, 8 ГБ тезкор хотира, 1 ТБгача ички хотира, 50 ватт-соатлик аккумулятор. Шунингдек, 5G-тармоққа уланиш имконияти.
«The Verge» ёзишича, АҚШда «X1 Fold»га буюртма бериш — $2499. Компания буюртмаларни 4-5 ҳафта ичида етказишни бошлашини маълум қилган.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди