15:23 / 22.12.2020
1 969

Экрани остида «кўринмас» камерага эга смартфон ўзини оқламади

Экрани остида «кўринмас» камерага эга смартфон ўзини оқламади
Фото: The Verge
Сентябрь бошида Хитойнинг ZTE компанияси «яширинган» фронтал камерага эга биринчи смартфон — Axon 20 5G’ни тақдим этганди. Ишлаб чиқарувчи 32 мегапикселли датчикни дисплей остига яшириш учун органик ва ноорганик плёнкадан иборат юқори шаффофликка эга материални ишлатган. Шунингдек, смартфонга тасвирни қайта ишловчи оптималлаштирилган алгоритмлар ўрнатилгани ҳақида ҳам айтилган эди.

Яқин вақтларгача камераси экран остида жойлашган илк смартфон «жумбоқ»лигича қолиб келаётган эди, чунки ҳали бирор-бир фойдаланувчи унинг устидаги тажрибаси билан бўлишмаганди. The Verge муаллифи янги қурилмани синовдан ўтказишга муваффақ бўлди: Axon 20 5G смартфонини ҳақиқатда оламшумул деб аташга ҳали эрта. Суратлар чапланган ва ёрқин бўлиб қолмоқда, уни замонавий қурилмалар ёрдамида олинган суратлар билан таққослаб бўлмайди.

Фото: The Verge
Бундан ташқари, дисплей остида яширинган камерани умуман сезилмайдиган деб бўлмайди — ёрқин экран ва «заставка»да у кўзга ташланади.

Фото: The Verge
Муаллифнинг сўзларига кўра, ZTE бозорга бу каби смартфонни чиқарганининг ўзи муҳим ҳодиса ҳисобланади, бироқ у аслида ким учун мўлжаллангани тушунарсиз. Дисплей остидаги селфи-камера одатдаги смартфонлардан кўра кўпроқ одамни чалғитади — технология ҳали хом. Шу билан бирга, 499 доллар турадиган смартфоннинг ишлаши ёмон эмас. Шу сабабли парадокс юзага келади: Axon 20 5G унинг «асосий» жиҳатига эътибор қаратмайдиган аудитория учун жозибадор бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Экрани остида «кўринмас» камерага эга смартфон ўзини оқламади