08:35 / 16.01.2021
1 897

Нью-Йоркда шифокорларни коронавирусдан ҳимоялаш мақсадида беморлар учун шаффоф шлем яратилди

Нью-Йоркда шифокорларни коронавирусдан ҳимоялаш мақсадида беморлар учун шаффоф шлем яратилди
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Нью-Йоркдаги Koneл университети мутахассислари беморлар учун шифокорларни ҳимоя қилишга мўлжалланган шлем яратди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Тахминларга кўра, ушбу шлемни стоматолог ва отоларингологларнинг беморлари кияди. Ушбу шифокорлар тўғридан-тўғри беморнинг оғзи, бурни ва томоғини кўриши керак бўлгани сабаб уларда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш эҳтимоли юқори.

Шлем тўлиқ шаффоф кўринишда, шу сабабли нафақат шифокорнинг кўриши, балки бемор учун ҳам халақит қилмайди. Шифокор ўз ишини муаммосиз бажариши учун қурилма эгасининг оғзи атрофи очиқ қолади.

Шлемнинг юқори қисмига ҳаво фильтрлашга мўлжалланган тиббиёт насоси ўрнатилади. Бу каби конструкция беморнинг боши атрофида ўзига хос вентиляция тизимини ҳосил қилади — бемор йўталганида ёки акса урганида ҳавонинг қайта айланиши шифокорга вирус юқишига йўл қўймайди. Томчилар шлемнинг ичида қолади.

Ҳозирча бу каби шлемдан фойдаланиш яхшилаб ўйлаб чиқилган қарор ҳисобланмайди, бироқ конструкция яратувчиларининг ҳисоблашича, бу шифокорларни ҳимоя қилиш ва маблағларни тежаш учун ажойиб вариант ҳисобланади. Таъкидланишича, бу каби шлемнинг бир донаси 1,5 фунт стерлинг туради.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг апрелида Волгоград тиббиёт илмий марказининг абилитация ва реабилитация лабораторияси олимлари ҳам COVID-19 инфекциясидан ҳимояланишга мўлжалланган «Венец-34» шлемини тақдим этганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Нью-Йоркда шифокорларни коронавирусдан ҳимоялаш мақсадида беморлар учун шаффоф шлем яратилди