1 949
Йирик шаҳарлардаги тирбандликларни ҳайдовчисиз капсула ёрдамида бартараф этиш таклиф қилинди (видео)
Фото: New Deal Design
Калифорниядаги New Deal Design дизайн-студияси дунёнинг йирик шаҳарларини тирбандликлардан халос этишнинг янги усулини таклиф этди — телефондаги дастур ёрдамида чақириш мумкин бўлган ҳайдовчисиз бошқариладиган Rolla капсуласи. Уларнинг фикрича, ихчам қурилма шаҳарлар учун жуда мос келади ва у ҳатто анъанавий транспорт воситалари ўрнини эгаллаши мумкин, деб ёзади Motor.
Rolla тўлиқ электрлаштирилган автоном капсула бўлиб, унга тўртта кичкина ғилдирак ўрнатилган. Эълон қилинган видеога кўра, унинг ўлчами лифт каби ва икки йўловчига мўлжалланган, бироқ унинг эшиклари йўқ. Очиқ салонда ўриндиқлар ҳам мавжуд эмас, аммо тўртта тутқич ва турли хабарлар, вақт ва маршрут тасвирланадиган катта дисплей жойлашган.
Rolla’дан автобус ўрнида фойдаланиш мумкин: бу каби ҳолатда олдиндан дастурлаштирилган маршрут бўйича ҳаракатланувчи капсулани қўлни кўтарган ҳолда тўхтатиш мумкин. Салондан чиқиш учун махсус тугмадан фойдаланилади. Шунингдек, қурилмани мобил дастур ёрдамида шахсий сафарлар учун ҳам чақириш мумкин.
Ёритиш ранглари фойдаланиш усулига боғлиқ: такси-капсулалар бинафшаранг билан ёритилган, жамоат транспортида хизмат қилувчилари эса сариқ, корпоратив автопаркларники — кўк. Диод панеллари олд ва орқа тарафда жойлашган бўлиб, улар фара ва бурилиш чироқлари билан жиҳозланган.
Rolla — фақат концепт кўринишида, бироқ келажак жамоат транспорти борасидаги тасаввурларни беришга қодир. Техник жиҳатлари номаълум, аммо очиқ капсуланинг максимал тезлиги у қадар юқори эмас — унда тез ҳаракатланиш хавфсиз эмас. Бундан ташқари, Rolla’дан совуқ иқлимли, ёмғирли ва йўллари ёмон давлатларда фойдаланиб бўлмайди.
Аввалроқ Британияда 2030 йилга мўлжалланган самолёт каби бошқарилувчи электрогиперкар концепти тақдим этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Фото: New Deal Design
Фото: New Deal Design
Фото: New Deal Design
Фото: New Deal Design “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”