19:43 / 01.05.2022
1 604

Асалнинг инсон организмига ножўя таъсири маълум қилинди

Асалнинг инсон организмига ножўя таъсири маълум қилинди
Шифокорлар Никол Линдел ва Лакиа Райтлар «Eat This, Not That!» нашрига берган интервьюсида соғлом озиқ ҳисобланган асалнинг айрим ножўя таъсирлари борлигини айтишди.

Диетолог Линделнинг фикрича, асал тишларга зарар етказиши мумкин. У, ҳар қандай шакарли овқатлар сингари, тиш касаллигига олиб келиши мумкин, шунингдек, тишларнинг парчаланиши (кариес) хавфини оширади.

Райт, шунингдек, асалдан фойдаланиш оғизда қичишишга олиб келиши ёки аллергияга олиб келиши мумкинлигини айтди. Бунинг сабаби асаларилар асал тўплашда аллергия қўзғатадиган ўсимликлардан ҳам фойдаланадилар.

Юқори фруктоза миқдори туфайли асал жигарида ёғ кўп бўлган одамлар учун хавфли бўлиши мумкин.

«Фруктоза жигар томонидан метаболланади, шунинг учун жигар касаллиги бўлган одамларга асални истеъмол қилишни чеклаш ва спиртли ичимликлардан қочиш тавсия этилади», дейди Линдел.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Асалнинг инсон организмига ножўя таъсири маълум қилинди