20:05 / 01.05.2022
1 186

Шифокор паст қон босимининг хавфли жиҳатидан огоҳлантирди

Шифокор паст қон босимининг хавфли жиҳатидан огоҳлантирди
Қон босимининг кескин пасайиши буйрак етишмовчилиги, мия томирларида қон айланишининг бузилиши, юрак хуружи ва инсултга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда россиялик шифокор Евгения Иванова «Прайм» портали билан суҳбатда маълум қилган.

Сурункали артериал гипотензия билан одам паст босимни сезмаслиги мумкин, бу ҳолат ҳаёт ва соғлиққа таҳдид солмайди, аммо босимнинг бирдан кескин пасайиши хавфли белгидир.

«Қон босимининг пасайиши мия томирларининг қон билан таъминланишини бузади, баъзи ҳолларда ангина пекторис, ишемик инсулт, буйрак етишмовчилиги каби касалликларни ривожланиш хавфини ошириши мумкин», дейди мутахассис.

Босимнинг кескин пасайиши аввалдан ривожланиб келган миокард инфаркти ва ўпка эмболияси каби касалликлардан дарак бериши мумкин. Бу вазиятда тез ёрдам чақириш ва ширин иссиқ чой ёки қаҳва ичиш яхшироқдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шифокор паст қон босимининг хавфли жиҳатидан огоҳлантирди