Шифокор-парҳезшунос, тиббиёт фанлари доктори Маргарита Королёва “Москва 24” каналига қайси касалликларда пишлоқ истеъмол қилмаслик кераклигини маълум қилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, юқори қон босимида кўп пишлоқ ейиш қатъиян ман этилади.
“Пишлоқ таркибида туз кўп. Бу ҳар доим суюқликни ушлаб туриш, қон айланмаси ҳажмининг ошиши дегани. Ва бу қон томир деворининг ҳолатига ва қон босими даражасига таъсир қилади”, - дейди Королёва.
Бундан ташқари, буйрак касалликларида пишлоқ билан эҳтиёт бўлиш керак. Парҳезшуноснинг таъкидлашича, пишлоқнинг суюқликни танада ушлаб туриши сийдик тизимида муаммоларга олиб келади.
“Баъзида мигренга чалинган одамлар учун пишлоқ буткул ман этилади. Пишлоқда ушбу касалликни келтириб чиқарувчи гистаминга ўхшаш компонентлар бўлиши мумкин”, - қўшимча қилади шифокор.
Мутахассиснинг таъқидлашича, пишлоқ истеъмол қилишга қарши бўлмаган ҳолатларда ҳам уни ҳар куни истеъмол қилиш мумкин эмас. Тавсияларга кўра, бир ҳафтада 3-4 маротаба пишлоқ истеъмол қилиш меъёр ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда