Фото: «Профил»
Америкалик шифокорларнинг фикрича, сўнгги 20 йил ичида юрак хуружи 35 ёшдан 54 ёшгача бўлган аёлларда кузатила бошлаган. Маълум бўлишича, касалликни ташкил қилувчи қисм 21 фоиздан 31 фоизгача ошган, деб ёзади «Новий очаг».
Сўнгги 50 йил ичида тиббиёт кўплаб юрак муаммоларини ҳал қилишга эришди. Ўтган асрнинг 60 йилларда бутун дунё бўйлаб инфаркт туфайли ўлим даражаси анча юқори эди, ўшандан бери янги дори воситалари ва даволаш усуллари ихтиро қилинди ва касалликнинг профилактика чоралари кўрилди. Аммо бу ютуқлар аҳолининг барча гуруҳларига таъсир қилмади, натижада 35-54 ёшдаги аёллар статистикасининг ёмонлашувига олиб келмоқда.
Соғлиққа эътиборсиз бўлиш
Бундай ҳолатнинг асосий сабабларидан бири шундаки, ушбу ёшдаги аёллар юрак касалликларининг профилактикасидан четда қолмоқда. Шунингдек, бу ҳали ҳаммаси эмас, уларда гипертония ва диабет касаллигининг фоизи ҳам ошди. Инфаркт эса ёши катталар учун муаммо бўлиб қолмоқда.
Аломатларни бошқа касаллик билан адаштириш
Яна бир муаммо шундаки, аёллар юрак хуружини эркакларникидан фарқли равишда бошдан кечиради. Кўпчилик буни ҳатто сезмайди ҳам. Тиббий ёрдам эса бироз вақт ўтиб, жиддий равишда зарур бўлиши мумкин. Агар эркаклар юрагини чангаллаб, ўтирган жойидан йиқилиб кетса, аёллар бу ҳолатда бел оғриғи, кўнгил айниши, терлаш, бош оғриғи ва айланишидан шикоят қилади. Бу каби аломатларни ҳар қандай инсон бевосита юрак билан боғламаслиги мумкин ва шифокорлар ҳам кўпинча рефлюкс ёки ташвишланишнинг кучайиши ташхисини қўяди.
Менопаузадаги хавф
Менопаузадан олдин аёлларда хавф даражаси паст бўлади ва шундайлигича сақланиб қолмоқда, аммо организмдаги катта ўзгаришлар даврида хавф ортади. Статистик маълумотларга кўра, инфаркт натижасида вафот этган аёлларнинг 60 фоизида юрак муаммолари илгари ҳам кузатилган. Бунинг сабаблари орасида стресс, эрта менопауза, кучли ташвишланиш ва депрессия мавжуд. Мутахассислар соғлиққа кўпроқ эътибор беришни ва муаммо нимада эканини диққат билан аниқлашни тавсия қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади