12:15 / 20.05.2022
1 056

Тиш пастаси ёрдамида бир кечада ҳуснбузардан халос бўлиш мумкинми?

Тиш пастаси ёрдамида бир кечада ҳуснбузардан халос бўлиш мумкинми?
Фото: Grazia
Кўпчилик дўсти ёки яқинининг маслаҳатига амал қилиб, ҳаётида камида бир марта яллиғланган ҳуснбузарга тиш пастасини қўллаб кўрган. Табиийки, уларда тиш пастаси яллиғланишни камайтириб, ҳуснбузарнинг билинмаслигига ёрдам беради, деган қараш мавжуд. Хўш, ушбу анъанавий усул ҳақиқатан ҳам ўз тасдиғини топганми? Grazia нашри мазкур саволга жавоб берди.

Тиш пастасидаги баъзи моддалар ҳақиқатан ҳам яллиғланишнинг қуришига ёрдам беради. Ушбу восита бактерияларни ўлдиради ва маҳсулот таркибидаги ментол оғриқни вақтинча қолдирувчи енгил тортишиш ҳиссини келтириб чиқаради. Бироқ тиш пастаси афзалликларга қараганда кўпроқ камчиликларга эга, шунинг учун мутахассислар уни юзнинг терисига қўллашни тавсия этмайди.

Тиш пастаси тери учун мўлжалланмаган — у қичиштириш хусусияти ва ёқимсиз ачишиш ҳиссини келтириб чиқаради. Ушбу маҳсулот юзнинг яллиғланган жойлари учун ўта кучли восита бўлиб, терини ҳаддан ташқари қуритиб юборади, бу эса кейинчалик янада кўпроқ ҳуснбузар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Мутахассислар эса ҳуснбузарларни бартараф этиш учун махсус воситалардан фойдаланишни тавсия қилади. Агар терида жиддий муаммолар бўлса, ҳар қандай маслаҳатларга қулоқ тутиб, вазиятни оғирлаштирмасдан аввал мутахассисдан ёрдам сўраган маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тиш пастаси ёрдамида бир кечада ҳуснбузардан халос бўлиш мумкинми?